Нигорим..!
Иҳтиёр измингда, пойгакда орим.
Хозирча сен ишқдан бир оз нарисан
Севгин тушунасан мени нигорим.
Сени кўрганимда юрак хапқирар,
Ўтмас пичоқ билан ўзини тилар,
Дилим сонияда исминг чақирар,
Севгин тушунасан мени нигорим.
Сабо номинг айтиб сочимни силар,
Мисоли буйнимда майин кокиллар.
Борлиқ дуо қилиб баҳтимиз тилар
Севгин тушунасан мени нигорим.
Тунлари юлдузлар чин сухбатдошим,
Сени эслаш менга тотинган ошим,
Тугаб бораяпти сабрим-бардошим
Севгин тушунасан мени нигорим.
Азобда қийналиб ўтар хар оним,
Рахминг бунча қаттиқ эй гўзал хоним
Хижронда ўлмаган мени бу жоним,
Севгин тушунасан мени нигорим.
Ойда кўринади жамолинг расми,
Сени севиш бўлди юрагим касби,
Сен учун дунёга келганман асли
Севгин тушунасан мени нигорим.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!