✍️ Шерлар

Хеч уялманг...

1 дақиқа 2.5К марта ўқилди
Хеч уялманг, тупроқларга эланволинг,
Аслингиздир асли бу лой, беланволинг,
Риёкорлик айлаб фақат Унинг учун,
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Фойдаланинг қайтиб келмас бу дамлардан,
Огох бўлиб малак қўяр қадамлардан,
Кундузлари чарчадингиз одамлардан,
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Бу дунёнинг миннат билмас сойлари йўқ,
Осмонида мангу турар ойлари йўқ,
Хеч ишонманг! Бу дунёнинг бойлари йўқ,
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Кундузлари ўйнаб кулинг, шафқатланинг,
Юлдузларнинг балқишига тоқатланинг,
Хеч ким сизни кузатолмас, рохатланинг
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Сахийлиги ёлғонларга суянмангиз,
Хузурида ол сифотга бўялмангиз,
Аёлингиз кўрмас ҳатто, уялмангиз
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Ўтинг нафсиз ёвлар билан олишмайин,
Кўнгилларга ғиллу ғашни солишмайин,
Кундузингиз бошқалардан қолишмайин,
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Дунё асли учрагандир қарғишларга,
Ол рангларин менгзаб юрманг сарғишларга!
Мана фурсат! Айланинг чин дарвешларга,
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Одамларга тиланчи деб сўзланманг эй,
Ғийбатларга нишон ўлиб кўзланманг эй,
Ўзи мухтож бандаларга юзланманг эй,
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Маъшуқ бўлмай бевафо бу дунё, дунга,
Фалсафага чўкманг, ўҳшаб Афлотунга!
Кўз ёшингиз асраб қўйинг қаро тунга,
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Қуёш кўрсин ярақлаган тиғингизни,
Санчиб олсин деворлар хам миҳингизни,
Фарзандингиз эшитмасин йиғингизни,
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Тун қўйнида ўзгачадир мовий само,
Булутлар хам кулиб турар ровийнамо,
Кундузлари кўринмангу сўфийнамо,
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Бул ишга сиз бепарвосиз нарҳингиз йўқ,
Чириб бўлган холингизга шархингиз йўқ.
Дехқонмисиз, олиммисиз, фарқингиз йўқ,
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Шул онгина жоиз эрур йиғлаш яна,
Ўзини ҳор хис қилсин бу вужуд, тана!
Раззоқ Зотнинг ризқи кенгдир, сўранг, ана,
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Саждаларга чўкканида хар бир мушак,
Фаришталар қувончидан дарак бешак!
Келақол, деб, йиғлаб чиқсин кўрпа тўшак,
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!

Қиёматда бўлмагайсиз асло кулгу,
Рухингизни этаклагай гўзал туйғу.
Бу савдога арзимайди ширин уйқу,
Тахажжудда Ҳудойимга тиланволинг!
Рамазон ой беъдор бўлиб ёнинг ёнинг!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →