✍️ Шерлар

Мендан САЛОМ етказинг Расулоллохга...

6.2К марта ўқилди
Мендан САЛОМ етказинг Расулоллохга...
Юзимни ювмоқда дурдай томчилар,
Юракка соғинчнинг тиғи санчилар.
Қутлуғ сафар олдида турган хожилар,
Мендан САЛОМ етказинг Расулоллохга.!

Саодат шахрига етса қадамлар,
МАККАнинг хидлари уфурган дамлар,
Набийнинг юртига борган одамлар,
Мендан салом етказинг Расулоллохга.!

Мийқотда покланиб эхром кийсангиз
Кўкдаги фаришта мисол юрсангиз,
ОМОНАТ гапимни эслаб қўйсангиз,
Мендан салом етказинг Расулоллохга.!

Мино водийсида бедор кечада,
Дуолар, тавбалар қабул кечада,
Хар битта гўшада, хар бир кўчада,
Мендан САЛОМ етказинг Расулоллохга.!

Қадам ташласангиз Арофат томон,
Набийнинг ваъзлари келгани замон,
Жоним ФИДО бўлсин бехад эхтиром
Мендан салом етказинг Расулоллохга.!

Муздалифада терсангиз тошлар,
Сизга хавасмандман, кўзимда ёшлар.
Бизни НУР томонга қайси йўл бошлар,
Мендан салом етказинг Расулоллохга.!

Тавоф этсангиз ул Каъбатуллохни,
Жамолини тилаб буюк АЛЛОХни,
Хурмати учун шу Каломуллохни,
Мендан салом етказинг Расулоллохга.!

Мадина шубхасиз Нурафшон шахар
Хатто тушларимда ўзига тортар,
У эрда НАБИЙнинг ўзлари ётар,
Мендан салом етказинг Расулоллохга.!

Набийнинг излари тушган кўчалар,
Минг бор зиёратга арзир қанчалар,
Ўша кўчаларда юрган, хожилар,
Мендан САЛОМ етказинг Расулоллохга.!

Қисматда не бўлса барига кўндим,
Хажнинг орзусила яшайди кўнглим,
Мен шу ОРЗУ билан топсамда ўлим,
Мендан салом етказинг Расулоллохга.!
(соллаллоху алайхи вассалам)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Ноқобил фарзанд!

16-август, 20184.4К
Шерлар

Сен қайдан билардинг...

15-август, 20183.6К