✍️ Шерлар

Умр эса ўтиб бормоқда...

11К марта ўқилди
Умр эса ўтиб бормоқда...
Гохо ғамгин гохида хуррам,
Дунё қўшиқ айтиб бормоқда.
Қайда байрам қайдадир мотам,
Умр эса ўтиб бормоқда.

Кимлар қоқар савоб эшигин,
Ким гунохга ботиб бормоқда.
Берилмаган жонимиз текин,
Умр эса ўтиб бормоқда.

Қанча кунлар ботиб кетилган,
Қанча тонглар отиб бормокда.
Хеч кимсани кўнглин ололмай,
Умр эса ўтиб бормоқда.

Дўсти учун ким ютар заҳар,
Ким сирдошин сотиб бормоқда.
Биздан фақат яҳши ном қолар,
Умр эса утиб бормоқда.

Кимлар зарга бурканиб олган,
Ким баҳтини кутиб бормоқда.
Ким боридан айрилиб қолган,
Умр эса ўтиб бормоқда.

Ким рохатда яшар бе армон,
Ким дардини ютиб бормоқда.
Ким боғ-роғлар қилар парвариш,
Ким унга тош отиб бормоқда.

Вақт кетади, кетмайди ташвиш,
Умр эса ўтиб бормоқда.
Изларига қарамай зинхор,
Умр эса ўтиб бормоқда!

Хар ким билар ўздан ўтганин,
Умр йўли тугаб бормоқда.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Илтижо

21-август, 20182.7К
Шерлар

Давлатим борида...

21-август, 20182К