✍️ Шерлар

Илтижо

2.7К марта ўқилди
Оллоҳ, дарё қил мени, сиғмайин ўзанимга,
Улкан харсанглар аро топай иймон йўлини.
Шамол бўлайин-да мен, солажак тўзонимга,
Қаратай бефарқ,беғам башарият дилини.

Оллоҳ, булут қил мени, тўлган умид ёшига,
Гумон соябонининг синайин бардошини.
Ишончга ишончимни тўсганларнинг бошига,
Дўл бўлиб ёғайин мен, ёрай шубҳа тошини.

Оллоҳим, ўт қил мени доим ёнай гуркираб,
Ғубор босган кўзларни ачиштирсин тутуним.
Мусичадек мунғайиб, ҳақиқатдан ётсираб,
Кул босган юракларга
Солай виждон ўтини.

Оллоҳ, тупроқ қил мени, ҳокисор бўлсин таним,
Ўзин тоғ деган қирга айтай тупроқ сўзини.
Юзимга оёқ босган ҳар бир нокас кимсанинг,
Бағримга олай аввал,изини, сўнг ўзини.

Оллоҳим, тоғ қил мени, тоши бардошдан бўлсин!!!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Давлатим борида...

21-август, 20182К