Алам қилар Эркакка

Тухмат тошлар отилса.
Ишонган дўст сотилса.
Билмай қарзга ботилса.
Алам қилар Эркакка.
Тарк этганида омад.
Ёри қилса хиёнат.
Берилмаса омонат.
Алам қилар Эркакка.
Камайса топиш тутиш.
Дардларни ичга ютиш.
Номарддан ёрдам кутиш.
Алам қилар Эркакка.
Олдин юрса уловда.
Кейин қолса пиёда.
Ҳаёт шундай синовда.
Алам қилар Эркакка.
Фарзанд гапга кирмаса.
Ҳалол, харом билмаса.
Савоб ишлар қилмаса.
Алам қилар Эркакка.
Отаси ичиб юрса.
Онаси қон тупурса.
Синглиси ишрат қилса.
Алам қилар Эркакка.
Совчиликка борсалар.
Касбини паст кўрсалар.
Ёрин бойга берсалар.
Алам қилар эркакка.
Жигари ер талашса.
Ҳаққини еб алдашса.
Давралардан четлашса.
Алам қилар Эркакка
Ибрат айтар тилакни
Яратган мард эркакни
Не тушса ҳам бошига
Енгмасин дард эркакни
Ишонган дўст сотилса.
Билмай қарзга ботилса.
Алам қилар Эркакка.
Тарк этганида омад.
Ёри қилса хиёнат.
Берилмаса омонат.
Алам қилар Эркакка.
Камайса топиш тутиш.
Дардларни ичга ютиш.
Номарддан ёрдам кутиш.
Алам қилар Эркакка.
Олдин юрса уловда.
Кейин қолса пиёда.
Ҳаёт шундай синовда.
Алам қилар Эркакка.
Фарзанд гапга кирмаса.
Ҳалол, харом билмаса.
Савоб ишлар қилмаса.
Алам қилар Эркакка.
Отаси ичиб юрса.
Онаси қон тупурса.
Синглиси ишрат қилса.
Алам қилар Эркакка.
Совчиликка борсалар.
Касбини паст кўрсалар.
Ёрин бойга берсалар.
Алам қилар эркакка.
Жигари ер талашса.
Ҳаққини еб алдашса.
Давралардан четлашса.
Алам қилар Эркакка
Ибрат айтар тилакни
Яратган мард эркакни
Не тушса ҳам бошига
Енгмасин дард эркакни
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!