Мени эслаб
Гар ёстиққа эгилганда бош,
Бегоналар дардимга дарддош,
Олисдаги яқин қариндош,
Мени эслаб жилмайиб қўйинг.
Сизни кўриб кўтариб кўнглим,
Сизга барча меҳрим илиндим,
Ака-ука эй опа-синглим,
Мени эслаб жилмайиб қўйинг.
Кулфатимга шерик бўлганлар,
Неки топса баҳам кўрганлар,
Мени жондек азиз билганлар,
Мени эслаб жилмайиб қўйинг.
Юрдим йўллар қайда қолди из,
Олисдаман олисдасиз сиз,
Энди дийдор кўришмасак биз,
Мени эслаб жилмайиб қўйинг.
Бир оз тиним олсангиз агар,
Шеърларимга ташланг бир назар,
Майли мендан олманг бир хабар,
Мени эслаб жилмайиб қўйинг.
Бўлолмасман дунёга устун,
Кетар бўлсам эрта ё бугун,
Кўз ёш тўкмай мен нодон учун,
Мени эслаб жилмайиб қўйинг!
Бегоналар дардимга дарддош,
Олисдаги яқин қариндош,
Мени эслаб жилмайиб қўйинг.
Сизни кўриб кўтариб кўнглим,
Сизга барча меҳрим илиндим,
Ака-ука эй опа-синглим,
Мени эслаб жилмайиб қўйинг.
Кулфатимга шерик бўлганлар,
Неки топса баҳам кўрганлар,
Мени жондек азиз билганлар,
Мени эслаб жилмайиб қўйинг.
Юрдим йўллар қайда қолди из,
Олисдаман олисдасиз сиз,
Энди дийдор кўришмасак биз,
Мени эслаб жилмайиб қўйинг.
Бир оз тиним олсангиз агар,
Шеърларимга ташланг бир назар,
Майли мендан олманг бир хабар,
Мени эслаб жилмайиб қўйинг.
Бўлолмасман дунёга устун,
Кетар бўлсам эрта ё бугун,
Кўз ёш тўкмай мен нодон учун,
Мени эслаб жилмайиб қўйинг!
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!