🖋️ Аҳад Қаюм

Манманлик ёмон

2.9К марта ўқилди
Камтар бўл камтар бўл камтар бўл инсон,
Билиб йўқ топмоқдан ёқотмоқ осон,
Ҳеч қачон берилма кибр-у ҳавога,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

Дўст бор дастурхонда ошингни ейди,
Дўстлар бор майдонда бошингни ейди,
Йиқилсанг қўл чўзмас баттар бўл дейди,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

Уч нарсани доим қочгин зарбидан,
Ичкилик, Қарздорлик, аёл макридан,
Синиб кетиш осон шулар жабридан,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

Доим ота онанг ёдинга солғин,
Қариндош, қондошдан сен ҳабар олгин,
Камтарлик дарсини мукаммал билгин,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

Қора доғ тушмасин дилингни асра,
Пул топсанг керилма, феълингни асра,
Ўзингни босиб ол тилингни асра,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

Яхшию ёмоннинг шаҳрини қилгин,
Дўст билан душманнинг фарқини билгин,
Аҳад қаюм сўзин қулоққа илгин,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

Камтар бўл камтар бўл камтар бўл инсон,
Билиб йўқ топмоқдан ёқотмоқ осон,
Ҳеч қачон берилма кибр-у ҳавога,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

Аҳад Қаюм

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Аҳад Қаюм

Одамлар

12-июн, 20184.3К
Аҳад Қаюм

Ҳаёт, менга имкон бер, ҳаёт

16-июн, 20184.4К
Аҳад Қаюм

Яна қайтиб келаман

16-июн, 20183.4К
Аҳад Қаюм

Севмасмидинг

16-июн, 20183.1К
Аҳад Қаюм

Эй дўст

16-июн, 20184.5К
Аҳад Қаюм

Уни висол демайман

16-июн, 20184.2К