Манманлик ёмон

Камтар бул камтар бул камтар бул инсон,
Билиб йук топмокдан ёкотмок осон,
Хеч качон берилма кибр-у хавога,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

Дуст бор дастурхонда ошингни йейди,
Дустлар бор майдонда бошингни йейди,
Йикилсанг кул чузмас баттар бул дейди,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

Уч нарсани доим кочгин зарбидан,
Ичкилик, карздорлик, аёл макридан,
Синиб кетиш осон шулар жабридан,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

Доим ота онанг ёдинга солгин,
кариндош, кондошдан сен хабар олгин,
Камтарлик дарсини мукаммал билгин,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

кора дог тушмасин дилингни асра,
Пул топсанг керилма, фе’лингни асра,
узингни босиб ол тилингни асра,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

Яхшию ёмоннинг шахрини килгин,
Дуст билан душманнинг фаркини билгин,
Ахад каюм сузин кулокка илгин,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

Камтар бул камтар бул камтар бул инсон,
Билиб йук топмокдан ёкотмок осон,
Хеч качон берилма кибр-у хавога,
Манманлик ёмондур манманлик ёмон.

Ахад Каюм

Фикр қўшиш