✍️ Шерлар

Ёв ҳам дўстинг бўларкан

3.1К марта ўқилди
Ёв ҳам дўстинг бўларкан
Нон тутмайди очқасанг,
Сув тутмайди чанқасанг,
Катта одам бўп қолсанг,
Қўлинг гулга тўларкан,
Ёв ҳам дўстинг бўларкан.

Кеча дардинг билмаган,
Оомон кунда келмаган,
Не деб ҳолинг сўрмаган,
Катта одам бўп қолсанг,
Ёлғон дўстинг бўларкан,
Қўйнинг гулга тўларкан.

Ҳудо берса омадинг,
Адл турса қоматинг,
Ариб ғаминг, кулфатинг,
Катта одам бўп қолсанг,
Қўлинг гулга тўларкан,
Ёв ҳам дўстинг бўларкан.

Базм қилсанг сўрингга,
Чиқар экан тўрингга,
Парвонадай борингга,
Соҳта куйин чаларкан,
Ёв ҳам дўстинг бўларкан.

Йўлларига қара,кут,
келмай қолса ўзинг ўт,
Алишер сен йўлин тут,
Катта одам бўп қолсанг,
Унга фарқсиз бўларкан,
Асл дўст,дўст бўларкан.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Менинг дунёйимда

26-август, 20183.3К