✍️ Шерлар

Менинг дунёйимда

3.3К марта ўқилди
Осмондан тушмадим, ердан чиқмадим,
Мени яратмаган қуёший ўқлар,
Дунёга келдиму, дунё демадим,
Менинг дунёйим бор дунёси йўқлар.

Ҳаёт пешонамдан ўпмади бир бор,
Ҳаётий қўрқинчлар ўпди қанчаси.
Менинг дунёйимда гул бор, қабр бор,
Менинг пешонамда ишқнинг панжаси.

Яшайман тоқатга тоатлар қилиб,
Менинг дунёйимда аждаршерим бор.
Ҳар кеч виждонимни жойидан юлиб,
Ғусл қилдиргувчи мўмин девим бор.

Сиз мени билмайсиз, билолмайсиз ҳам.
Мен билган дунёда билмаганларим.
Менинг дунёйимнинг қўшиғи - алам,
Менинг дунёйимнинг гули - настарин.

Менинг дунёйимда қўлларим - ханжар
Менинг дунёйимда кўзларим - қамоқ
Менинг дунёйимда дунёйим яшар,
Менинг дунёйимда йўқдир яшамоқ.

Аслида ҳақиқат инсоннинг ўзи,
Асли мўминлик бу - виждондир абад.
Ҳали дунёлардан кетаман тўзиб,
Мени олиб кетар ҳаққа мухаббат.

Сиз мени ранжитманг дунёни сотиб,
Кўнглимни кўзларга сочиб ўтаман.
Осмонни йиғлатиб, ерни уйғотиб,
Кейин дунёйимга қочиб кетаман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Мени эслаб

25-август, 20183.2К