❤️ Севги ҳақида шерлар

Илк бора кўрганда

2.6К марта ўқилди
Илк бора кўрганда
Сўнги бор қараб қўй армонсиз кетай
Токи эслаб юрай қора кўзларинг
ўзимни шу чиройинг билан бант этай
Майлига тингламай ширин сўзларинг

Сўнги бор қайрилиб қараб қўй гулим
Токий минг йилгача юрай севиниб
Алвидо демагин йўқ бунга ҳолим
Айрилиқдан юраман қўрқиб беркиниб

Сўнги бор демайман термулгин бир зум
Дарт алам муштоқлик кўрмагин сен ҳам
Сенинг ёдинг билан ўтсин ҳар куним
ўтказган ёшлигим қилмасин алам

Сўнги бор эмас деб ишонтир мени
Қалбимда аламим турмасин сира
Илк бора кўрганда севгандим сени
Илк бора яҳшириқ сўнгидан кўра.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →