💔 Айрилиқ ҳақида шерлар

Бевафо экан

6.8К марта ўқилди
Бевафо экан
Ишқ дардида жоним куйди,
Бир жонга минг жафо экан.
Дунёни бевафо дейди,
Ошиқлар бевафо экан.

Қаро тунни ёритар ой,
Сочларинг тун қаро экан.
Юрагимдан олгандинг жой,
Кўнгил бермоқ ҳато экан.

Дил оғритган дили хастам,
Сенга кимлар шайдо экан.
Сен учун хам мен учун хам,
Мухаббат бир савдо экан.

Осмон қолса гар Зухросиз,
Йиғлаган бир само экан.
Энди иккимиз хам ёлғиз,
Сўнгги сўз алвидо экан.

Ошиқлар бевафо экан!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →