Ғийбат қилманг илтимос
Кузатингларчи бироз
Билиб билмай одамлар
Гапирманглар илтимос
Ким яхши-ю ким ёмон
Ёлғиз худога аён
Енгмасин бизни шайтон
Ғийбат қилманг илтимос
Кимга ғараз ният ёр
Ўзгаларга сўзим бор
Яхшилар бўлмасин хор
Ғийбат қилманг илтимос
Тилга асир ёмон биз
Ҳаёлда арзанда биз
Хом сут эмган бандамиз
Тухмат қилманг илтимос
Шерим малол келмасин
Ўқиганлар кулмасин
Одамийлик ўлмасин
Ғийбат қилманг илтимос.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!