✍️ Шерлар

Мусофирлик рисқин териб юрганлар!

3К марта ўқилди
Мусофирлик рисқин териб юрганлар...
Йиллаб кетсалар ҳам Ватандан йироқ,
Унутмайди она тупроғин бироқ.
Юрагини емиради айрилиқ, фироқ,
Осон тутманг ўзга юртда юрганларга,
Мусофирлик рисқин териб юрганларга.
Уй-жойларнинг ортида қанча меҳнат ётибди,
Кимлар девор қурару, кимлар шифер қоқибди.
Ғийбатчилар уларга нелар деб гап отибди,
Осон тутманг ўзга юртда юрганларга,
Мусофирлик рисқин териб юрганларга.
Уйлар қурса қурар меҳнатин ортидан,
Машина минса минар давлатин ортидан.
Хеч ҳам хор бўлмас ҳунарин ортидан,
Осон тутманг ўзга юртда юрганларга,
Мусофирлик рисқин териб юрганларга.
Уларга ҳамиша Худо бўлиб ёр,
Қайда бўлсалар ҳам бўлсин бахтиёр.
Уларнинг кўнгли мисоли оқ қор,
Осон тутманг ўзга юртда юрганларга,
Мусофирлик рисқин териб юрганларга.
Яхши ният қилсалар, ниятлари бўлгайдир мурод,
Соғлик, бахт ва омад уларга доим бўлсин ҳамроҳ.
Фарзанд кўрса исмин қўйсин Хушнуд ёки Холмурод,
Осон тутманг ўзга юртда юрганларга,
Мусофирлик рисқин териб юрганларга.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Хайрли тун жоним

15-июн, 201868.7К
Шерлар

Қиз фарзанддан нолиманг

16-июн, 20183.5К
Шерлар

Ғийбат қилманг илтимос

12-июн, 20186.8К
Шерлар

Ҳаёт

12-июн, 201856.8К