Аёл алдамайди, Аёл сотмайди

Эркаклар севгиси қўним топмайди,
Кўнгли билан жисми бирга ётмайди...
Мухаббат бобида севар чин дилдан,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди...
Баъзи бир аёллар эркакдан яҳши,
Мардликда жонини тикворар бахши,
Ноз ила ўйнатса хам, кўзу-қошни,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди...
Севса, эс хушидан кетиблар севар,
Қорнимас қадрига этиблар севар,
Борлиғин фидолар этиблар севар...
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.
Бировга нигохин солмас қирини,
Икки қилиб ташлар, унмас бирини,
Ўлгунича асрар, жуфтин сирини,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди...
Ҳафа эта кўрманг, орияти бор,
Хулқу чегарасин "мохияти" бор,
Хаёсида обод "Оҳирати" бор...
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.
Тошни ёриб,гулни ундириб қўяр,
Душманни дўстликка кўндириб қўяр,
Эпсиз эр, рўзғорин дўндириб қўяр...
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.
Дуч келганга қушдай учмайди улар,
Хузур, деб боридан кечмайди улар,
Маишат соғиниб, ичмайди улар...
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.
Уларга ёт одат-ёлғон қасамлар,
Сояси шубхали, тунги ҳарамлар,
Фаришта суратли, гўзал санамлар,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди...
Ўтинсиз, тафтида ўтқазар қишин,
Тинчида баҳтини топса хар кунин,
Суймас, бой қасрида миннатли ошин...
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.
Топганин жамғарар хавас-тўйига,
Томи таъмирталаб эски уйига,
Йиққанин атаган яҳши кунига,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди...
Айби бир номлари "ожиза" экан,
Шунданми, гох боши кўп "изза" экан,
Асли Хақ яратган "мў'жиза" экан,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.
Дилбар табиатин феълидан билинг,
Унга оқшом битта гул олиб келинг,
Дийдор дер: Хар нафас ишониб севинг,
Берсангиз Оналик баҳтини беринг...
Кўнгли билан жисми бирга ётмайди...
Мухаббат бобида севар чин дилдан,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди...
Баъзи бир аёллар эркакдан яҳши,
Мардликда жонини тикворар бахши,
Ноз ила ўйнатса хам, кўзу-қошни,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди...
Севса, эс хушидан кетиблар севар,
Қорнимас қадрига этиблар севар,
Борлиғин фидолар этиблар севар...
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.
Бировга нигохин солмас қирини,
Икки қилиб ташлар, унмас бирини,
Ўлгунича асрар, жуфтин сирини,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди...
Ҳафа эта кўрманг, орияти бор,
Хулқу чегарасин "мохияти" бор,
Хаёсида обод "Оҳирати" бор...
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.
Тошни ёриб,гулни ундириб қўяр,
Душманни дўстликка кўндириб қўяр,
Эпсиз эр, рўзғорин дўндириб қўяр...
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.
Дуч келганга қушдай учмайди улар,
Хузур, деб боридан кечмайди улар,
Маишат соғиниб, ичмайди улар...
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.
Уларга ёт одат-ёлғон қасамлар,
Сояси шубхали, тунги ҳарамлар,
Фаришта суратли, гўзал санамлар,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди...
Ўтинсиз, тафтида ўтқазар қишин,
Тинчида баҳтини топса хар кунин,
Суймас, бой қасрида миннатли ошин...
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.
Топганин жамғарар хавас-тўйига,
Томи таъмирталаб эски уйига,
Йиққанин атаган яҳши кунига,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди...
Айби бир номлари "ожиза" экан,
Шунданми, гох боши кўп "изза" экан,
Асли Хақ яратган "мў'жиза" экан,
Аёл алдамайди, Аёл сотмайди.
Дилбар табиатин феълидан билинг,
Унга оқшом битта гул олиб келинг,
Дийдор дер: Хар нафас ишониб севинг,
Берсангиз Оналик баҳтини беринг...
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!