✍️ Шерлар

Омон бўлинг юрагимга Яқинларим

12.3К марта ўқилди
Омон бўлинг юрагимга Яқинларим
Бу дунёда менга
Жондан азизларим,
Оллоҳимга умри
Азиз лазизларим,
Сизга битай ғубори йўқ
Дил сузларим,
Омон бўлинг юрагимга
Яқинларим.

Тинглаб менинг кемтик
Кўнгил нолишларим,
Таскин берган ҳам
Якину олисларим,
Юрагида ҳар тилаги
Ҳолисларим,
Омон бўлинг юрагимга
Яқинларим.

Оға-иним опа-синглим
Қондошларим,
Сиз ҳаётим йўлидаги
Йўлдошларим,
Дардим олар дардларимга
Дардкашларим,
Омон бўлинг юрагимга
Яқинларим.

Шодлигини менла бахам
Кўрганларим,
Имкон топса меҳнатимни
Бўлганларим,
Бир қайрилиб забун
Холим сўрганларим,
Омон бўлинг юрагимга
Яқинларим.

Яҳши кунда унутмай
Ёд олганларим,
Дилга ширин орзуларни
Солганларим,
Гоҳ ачиниб гоҳ юпатиб
Қолганларим,
Омон бўлинг юрагимга
Яқинларим...!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →