✍️ Шерлар

Ўзингдан ўтканин ўзгалар билмас

3К марта ўқилди
Ўзингдан ўтканин ўзгалар билмас
Дард чексанг огрикни тананг билади
Кийноклар озорин бошқалар билмас
Кимлардир устингдан ҳандон кулади
Ўзингдан ўтканин ўзгалар билмас

Ёнингда бўлсада қондош қариндош
Зорланган чогингда малҳам бўлолмас
Ака, ука, дўст, ўрток ҳатто синифдош
Ўзингдан ўтканин ўзгалар билмас

Бир умр фарзандим ягонам дейсан
Базида фарзанд ҳам итоат қилмас
Ёлгизлик дардидан ич этинг ейсан
Ўзингдан ўтканин ўзгалар билмас

Гар дардинг бўлса бил ўртанар жонинг
Бу дардлар жонингни беҳуда тилмас
Устинг бут емакка бўлмаса нонинг
Ўзингдан ўтканин ўзгалар билмас

Азизим шу боис бўлгин эҳтиёт
Гурбатта ҳаттоки лабларинг кулмас
Сўзим рост сен ишон токи бор ҳаёт
Ўзингдан ўтканин ўзгалар билмас

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →