Саробдан яралган муҳаббат сўзи

Саробдан яралган муҳаббат сўзи,
Азобдан яралган муҳаббат сўзи,
Аксим сўрар недур муҳаббат ўзи?
Сездим дил тубида у чўг эмасму?
Юракни тирнаган у тиғ эмасму?
Қунт айлаб минг тоғни боғ қилиш мумкин,
Ҳаттоки гадойни шоҳ қилиш мумкин,
Кўҳна ишқ дардига даво йўқ лекин,
Севги кўкда ёнгган у моҳ эмасму?
Қанча яқинлашсак йироқ эмасму?
Умрима чанг солган бевафо ҳаққи,
Юрагим чурт юлган бевафо ҳаққи,
Севгимдан ҳўп кулган бевафо ҳаққи,
Муҳаббат тиканли қучоғ эмасму?
Юрак қозон бўлса ўчоғ эмасму?
Билдим дунё шундай ўқитар бизни,
Ўлим қолиб ҳижрон қўрқитар бизни,
Бевафо пойига йиқитар бизни,
Ишқ турган битгани фироқ эмасму?
Дунёда жавобсиз сўроқ эмасму?
Оллоҳ кечир банданг ҳамон бандадур,
Гуноҳу-маъсият ҳамон андадур,
Қўлимиз дуода умид сандандур,
Баъри бандаларинг гумроҳ эмасму?
Сандан ўзгасин суймоқ ГУНОҲ эмасму?
Азобдан яралган муҳаббат сўзи,
Аксим сўрар недур муҳаббат ўзи?
Сездим дил тубида у чўг эмасму?
Юракни тирнаган у тиғ эмасму?
Қунт айлаб минг тоғни боғ қилиш мумкин,
Ҳаттоки гадойни шоҳ қилиш мумкин,
Кўҳна ишқ дардига даво йўқ лекин,
Севги кўкда ёнгган у моҳ эмасму?
Қанча яқинлашсак йироқ эмасму?
Умрима чанг солган бевафо ҳаққи,
Юрагим чурт юлган бевафо ҳаққи,
Севгимдан ҳўп кулган бевафо ҳаққи,
Муҳаббат тиканли қучоғ эмасму?
Юрак қозон бўлса ўчоғ эмасму?
Билдим дунё шундай ўқитар бизни,
Ўлим қолиб ҳижрон қўрқитар бизни,
Бевафо пойига йиқитар бизни,
Ишқ турган битгани фироқ эмасму?
Дунёда жавобсиз сўроқ эмасму?
Оллоҳ кечир банданг ҳамон бандадур,
Гуноҳу-маъсият ҳамон андадур,
Қўлимиз дуода умид сандандур,
Баъри бандаларинг гумроҳ эмасму?
Сандан ўзгасин суймоқ ГУНОҲ эмасму?
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!