Юрагим бунчалар урмасанг нотинч

Юрагим бунчалар урмасанг нотинч,
Елкангга ғамларни юклама ортиб.
Тангримдан сўрайман, сенга бир ўтинч,
Қайғуга дош бермай, қолмагин қотиб.
Хиёнат йўлида йиқилиб қанча,
Кўз юмиб дардингни қилмадинг достон.
Қисматинг битиги қаритди анча,
Лек ғариб юрагим бўлмадинг вайрон.
Зардоблар ютмагин бағрингни доғлаб,
Қоқилган дамларда бўлгин мадорим.
Бу фоний дунёдан ўтмагин йиғлаб,
Сен менга кераксан, чекинма зорим.
Гохида тақдирнинг зил синовларидан,
Асролмай янада озор бераман.
Захрини санчиган ғаним, ёвлардан,
Фарёдла кўксимга муштум ураман.
Елкангга ғамларни юклама ортиб.
Тангримдан сўрайман, сенга бир ўтинч,
Қайғуга дош бермай, қолмагин қотиб.
Хиёнат йўлида йиқилиб қанча,
Кўз юмиб дардингни қилмадинг достон.
Қисматинг битиги қаритди анча,
Лек ғариб юрагим бўлмадинг вайрон.
Зардоблар ютмагин бағрингни доғлаб,
Қоқилган дамларда бўлгин мадорим.
Бу фоний дунёдан ўтмагин йиғлаб,
Сен менга кераксан, чекинма зорим.
Гохида тақдирнинг зил синовларидан,
Асролмай янада озор бераман.
Захрини санчиган ғаним, ёвлардан,
Фарёдла кўксимга муштум ураман.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!