✍️ Шерлар

Излама топмайсан кн баҳтли онларинг

2.5К марта ўқилди
Излама топмайсан кн баҳтли онларинг
Онани норизо қилиб эй фарзанд,
Дунёда баҳтиёр бўлоласанму?
Бегона бир қизни кўрдингку баланд,
Айт энди Жаннатга кироласанму?

Тўққиз ой тўққиз кун танида яшаб,
Айт шунинг қарзини тўлоласанму?
Меҳрибон Онангнинг оқ сутин оқлаб,
Шу қиздан вос кечиб кетоласанму?

Йўқ афсус мухаббат кўр қилди кўзинг,
Онангсиз у билан яшоласанму?
Кўчага чиқсанг гар етаклаб қизинг,
Бошингни кўтариб юроласанму?

Бу кеча ўтмоқда Онасиз тўйинг,
Баҳтлиман деб бир бор айтоласанму?
Юракдан чиқариб мухаббат куйинг,
Отасиз, Онасиз чала оласанму?

Бўласан бир куни аниқ пушаймон,
Адашган эканман дейсан эй надон
Кўр севгинг ўзингга бўлади душман,
Дод солиб юракдан йиғлайсан армон

Армон бўлар онангнинг ширин сузлари армон булар отангнинг насиҳатлари
Армон бўлар утган ҳар бир дамларинг
Излама топмайсан кн баҳтли онларинг

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →