❤️ Севги ҳақида шерлар

Мен шу ёмон қизни яҳши кўраман

8.5К марта ўқилди
Мен шу ёмон қизни яҳши кўраман
Қорайиб йўқолар шафақнинг юзи,
Туннинг қучоғида бедор юраман.
Бир қиз бор – дунёнинг энг ёмон қизи,
Мен шу ёмон қизни яҳши кўраман.

Ёнига бораман, юриб бораман,
Дунёни чеккага суриб бораман,
Ёмонлигин билиб туриб бораман,
Мен шу ёмон қизни яҳши кўраман.

Ўзи хам қаршимда қотади хар кун,
Мендан кечиб, менга қайтади хар кун,
Хатто ёмонлигин айтади хар кун,
Мен шу ёмон қизни яҳши кўраман.

Эртага мен сизни кутаман, дейди,
Сўнг эрта бўлмаса нетамиз, дейди,
Бугуннинг тугашин кутамиз, дейди,
Мен шу ёмон қизни яҳши кўраман.

Овоза қилай деб баҳшилар билсин,
Тиш-тирноғи билан қаршилар билсин,
Менга нима, хамма яҳшилар билсин,
Мен шу ёмон қизни яҳши кўраман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →