Сени кўрсам гулдек очилар кўнглим

Сени кўрсам гулдек очилар кўнглим,
Бир нафас юракка бегонадир ғам.
Сен ёнимда бўлсанг қалбимда баҳор,
Сенсиз тор кўринур бу ёруғ олам.
Изларингдан бўлиб юрарман мудом,
Қора кўзлар ичра кўзинг топмадим.
Ширин сўзлар ичра эшитмай калом,
Яна бир ширин сўз топмадим.
Айт сени қалбимдан қандай совутай,
Бошимни қай тоғу тошларга урай.
Куйган бу юракни не деб овутай,
Сен мени жонимсан, айт кимга айтай.
Бир нафас юракка бегонадир ғам.
Сен ёнимда бўлсанг қалбимда баҳор,
Сенсиз тор кўринур бу ёруғ олам.
Изларингдан бўлиб юрарман мудом,
Қора кўзлар ичра кўзинг топмадим.
Ширин сўзлар ичра эшитмай калом,
Яна бир ширин сўз топмадим.
Айт сени қалбимдан қандай совутай,
Бошимни қай тоғу тошларга урай.
Куйган бу юракни не деб овутай,
Сен мени жонимсан, айт кимга айтай.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!