❤️ Севги ҳақида шерлар

Яхши кўриб юраверасиз

3.4К марта ўқилди
Яхши кўриб юраверасиз
Илк севгига етолмасангиз,
Ҳар дам ҳаёл сураверасиз.
Ёрдан кечиб кетолмасангиз,
Яхши кўриб юраверасиз...

Бахтдан сармаст сўзласа биров,
Индамай жим тураверасиз.
Сочингизга қўнса ҳам қиров.
Яхши кўриб юраверасиз...

Учрашганда бегоналардек
Бир сўз демай кетаверасиз.
Лайло мисол девоналардек.
Яхши кўриб юраверасиз...

Орзулари ойдан ойдиним,
Юрагимда ураверасиз.
Бу йўлда хеч тиним билмай.
Яхши кўриб юраверасиз...!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →