Дил оғриғи ёмон экан!
Тил чақар чаён экан дил оғриғи
Ўлдиради илон экан дил оғриғи
Бесуяк тил етқизган бу жароҳатлар-
Дил оғриғи ёмон экан дил оғриғи.
Ортимдаги миш мишлардан чарчаяпман
Тухматлардан ёлғонлардан қақшаяпман
Мен уларни кечиролмай яшаяпман
Дил оғриғи ёмон экан дил оғриғи.
Бир сўз билан кўнгил боғим остин устин
Қай бирига кўзим тушиб йўлин тўсдим
Дил яраси битмас экан асло дўстим
Дил оғриғи ёмон экан дил оғриғи.
Ҳар эсласам келаверар кўзимга нам
Эсга тушар аза куни тўй куни ҳам
Бу азобдан қутуларман балки ўлсам
Дил оғриғи ёмон экан дил оғриғи
Бағринг ўяр,қонга бўяр ,кўксинг тилар
Бир кун охир соғ одамни касал қилар
Бир аччиқ сўз теккан кўнгил хаста бўлар
Дил оғриғи ёмон ркан дил оғриғи.
Пок номинга доғ туширган нуқсон гаплар
Дард устига туғдиради яна дардлар
Битмас экан кўнгилдаги жароҳатлат
Дил оғриғи ёмон экан дил оғриғи.
Аҳад Қаюм қон йиғлади базан тунлар.
Ўлдиради илон экан дил оғриғи
Бесуяк тил етқизган бу жароҳатлар-
Дил оғриғи ёмон экан дил оғриғи.
Ортимдаги миш мишлардан чарчаяпман
Тухматлардан ёлғонлардан қақшаяпман
Мен уларни кечиролмай яшаяпман
Дил оғриғи ёмон экан дил оғриғи.
Бир сўз билан кўнгил боғим остин устин
Қай бирига кўзим тушиб йўлин тўсдим
Дил яраси битмас экан асло дўстим
Дил оғриғи ёмон экан дил оғриғи.
Ҳар эсласам келаверар кўзимга нам
Эсга тушар аза куни тўй куни ҳам
Бу азобдан қутуларман балки ўлсам
Дил оғриғи ёмон экан дил оғриғи
Бағринг ўяр,қонга бўяр ,кўксинг тилар
Бир кун охир соғ одамни касал қилар
Бир аччиқ сўз теккан кўнгил хаста бўлар
Дил оғриғи ёмон ркан дил оғриғи.
Пок номинга доғ туширган нуқсон гаплар
Дард устига туғдиради яна дардлар
Битмас экан кўнгилдаги жароҳатлат
Дил оғриғи ёмон экан дил оғриғи.
Аҳад Қаюм қон йиғлади базан тунлар.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!