✍️ Шерлар

Майлига аёлни ўраманг зарга

4.3К марта ўқилди
Майлига аёлни ўраманг зарга
Майлига аёлни ўраманг зарга,
Унинг учун қурманг гўзал Тожмахал,
Олтин остонали қасрдан кўра,
Аёлга мурувват эътибор афзал!

Аёлни юракдан севинг ардоқланг,
Авайланг кўзингиз гавхари каби,
Парвариш қилсангиз нозик гул мисол,
Хамиша яшнайди бахор сингари!

Мехрингиз аяманг кўкка кўтаринг,
Баҳтдан сармаст бўлиб айлансин боши,
Сира хам қалбига бермангиз озор,
Юзларин ювмасин аччиқ кўз ёши!

Муҳаббатин асло топтаманг харгиз,
Хар қандай аёл мисоли наргис...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →