✍️ Шерлар

Шукр қил

5.1К марта ўқилди
Шукр қил
Уйғондинми дўстим??? Ооо табрикларим,
Минг шукр саломат экан жон-у тан,
Бугун бир қизиқдим, ҳар тонг эрталаб
Ўн саккиз минг одам уйғонмас экан!!!
~~~~♡♡♡♡♡♡♡~~~~
Ёмон туш кўрдингми? бу эмас қайғу,
"Нималар кирмайди тушга" деганлар,
Тасаввур қилгина миллионлаб бемор
Тунлари бир чимдим ухламасканлар!
~~~~♡♡♡♡♡♡♡~~~~
Дастурхон ёзилди хонадонингда,
Қош уйма, салгина суви қочган нон,
Қайдадир ўқидим бир бурда нонга зор экан бир миллион саккиз юз инсон.
~~~~♡♡♡♡♡♡♡~~~~
Болалар шовқини ёқмас қулоққа,
Шукр қил улғайиб қолдилар анча,
Эх дўстим, нолима ёруғ оламда,
Тирноққа зор бўлиб юрганлар қанча.
~~~~♡♡♡♡♡♡♡~~~~
Минг шукр юртинг тинч,
Рўзғоринг бутун, Томоқдан сув ўтар,
Кўзларинг равшан, Билмасанг билиб қўй!
Минглаб мусофир сен тепган тупроқни топмай йиғларкан!!!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →