✍️ Шерлар

Дунё менга баҳтни қиммат сотмоқда

3.3К марта ўқилди
Дунё менга баҳтни қиммат сотмоқда
Умидлар сўндилар, орзулар мажруҳ.
Баҳтим қуёш каби уфққа ботмоқда.
Ёлғон дунёсида арзонми севги???.
Дунё менга баҳтни қиммат сотмоқда.

Қучганим армоннинг тошдек бўлиши.
Жонимни қиймалар юрак нолиши.
Бу дарддан гумондир омон қолишим.
Дунё менга баҳтни қиммат сотмоқда.

Биров йиғлармиди баҳт кўрмай ўлсам.
Бир бора баҳтлидек жилмайиб кулсам.
Тўловга ҳуним йўқ бечора бўлсам.
Дунё менга баҳтни қиммат сотмоқда.

Учардим қанотим бўлса осмонга.
Баҳтлар қолиб кетган олис замонга.
Жонимни баҳолаб жуда арзонга.
Дунё менга баҳтни қиммат сотмоқда.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →