✍️ Шерлар

Хақлигимдан жим бўлай майли

2.7К марта ўқилди
Хақлигимдан жим бўлай майли
Хақлигимдан жим бўлай майли,
Тушунмайсиз, юритмайман бахс.
Инсон бўлдим иймон туфайли,
Ўз ўрнидан силжимасин нафс.

Жар соласиз, мен покман дея,
Минг бор афсус, юраклар чалтоқ.
Мен юзимга суртаман куя,
Сиз майлига кўрининг оппоқ.

Шайтон захар қўшмоқда ҳунга,
Сизга таскин ботил хикоя.
Бу дунёни эгалланг, менга,
Саждага жой қолса кифоя.

Оҳиратни қўмсаб яшайман,
Орзум осмон, суйганим тупроқ.
Қанотимни узиб ташлайман,
Сиз майлига учинг баландроқ.

Шиша мисол дарз кетди сабрим,
Жонга тегди пул учун пойга.
Ғашингизга тегмасин қабрим,
Майли мени кўмишсин ойга.

Гарчи дунё гўзал ва башанг,
Жондан ортиқ суйган кишим йўқ.
Сиз хаммадан узоқроқ яшанг,
Дунё билан асло ишим йўқ.

Айтинг нега қиласиз хасад?
Бизга иймон айлабди насиб.
"Қотил Илхом" дея ёзиб ҳат,
Ўзингизни қўймангда осиб.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →