✍️ Шерлар

Хижоб таққан қиз

1 дақиқа 15.1К марта ўқилди
Хижоб таққан қиз
Ислом дини сенга ўйин бўлдими?
Ё жаннатдан жойинг тайин бўлдими?
Беш вақт намоз шунча қийин бўлдими?
Фақат "мода" учун "хижоб таққан" қиз.

Аблах одам-ўлжа, иблисдир-овчи.
Аллох бандаларни бир-бир синовчи.
Ўрандинг сен фақат келсин деб совчи,
Эрга тегмоқ учун "хижоб таққан" қиз.

Чаламуллаликни айт ўргатди ким?
Ҳам хижоб, ҳам кийдинг тарсиллатиб шим.
Нечун сен бунчалар ҳорладинг диним?
Фақат чирой учун "хижоб таққан" қиз.

Намоз пайти десам илож йўқ дединг,
На бир истаранг бор, на бир бор файзинг.
Уч юз олтмиш беш кун эмасдир ҳайзинг?
Баҳонаси бисёр "хижоб таққан" қиз.

Намоз пайти боғда айтгинчи менга?
Олифта йигит-ла нима бор сенга?
Нахотки олмайсан нафсингни энга?
Ҳўжакўрсин учун "хижоб таққан" қиз.

Бефарқсан бомдоду пешин, асрингга,
Яҳши қизлар қолган сенинг касрингга.
Минг лаънатлар бўлсин ўшал ҳуснингга,
Динни ниқоб қилиб "хижоб таққан" қиз.

Замон кўтарганда уриб минг қамчи
Додингни берардим кўзбўямачи!
Сенинг либосларинг гўзалдир гарчи,
Сен эмас дин учун "хижоб таққан" қиз.

Алдашни эпларсиз балки бу ҳалқни,
Аммо алдолмайсиз ҳеч қачон Ҳақни!
Ё мен ёлғончими ё мен ноҳақми?
Фақат риё учун "ҳижоб таққан" қиз.

Ибодат қилгувчи хижобли қизлар,
Бу шеърни кўнгилга олмангиз сизлар.
Гап эгасин топар бу юрак сезар,
Ҳордир фириб учун "ҳижоб таққан" қиз.

Билиб қўй сенсиз ҳам бу дин ҳор эмас,
Соҳта ҳижобингга Аллоҳ зор эмас.
Ҳақ ризосин қидир, боғдан ёр эмас
Ҳулоса қил ўзинг "ҳижоб таққан" қиз.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →