Мен сизни бир умр баҳтли қиламан

Сиз менинг борлиғим жон-у жахоним,
Ўзимнинг севгилим, азизим, жоним,
Барчадан қизғонган рашкчи инсоним,
Мен сизни бир умр баҳтли қиламан!
Турмуштнинг муштлари оғир келса хам,
Сизнинг борлигингиз дардимга малхам,
Қалбдаги ардоғим, жон томир риштам,
Мен сизни бир умр баҳтли қиламан!
Гулни асраб келган боғимсиз бегим,
Доимо суянган тоғимсиз бегим,
Малика бўлсам гар шохимсиз бегим,
Мен сизни бир умр баҳтли қиламан!
Менга хашамату, тилло керакмас,
Сизни шодон кўрсам дейман хар нафас,
Шу азиз бошингиз омон бўлса бас,
Мен сизни бир умр баҳтли қиламан.
Дуода сўрайман у дунёда хам,
Бирга туташ бўлсин тақдиримиз хам,
Бизни топиштирса Яратган Эгам,
Мен сизни бир умр баҳтли қиламан.
Ўзимнинг севгилим, азизим, жоним,
Барчадан қизғонган рашкчи инсоним,
Мен сизни бир умр баҳтли қиламан!
Турмуштнинг муштлари оғир келса хам,
Сизнинг борлигингиз дардимга малхам,
Қалбдаги ардоғим, жон томир риштам,
Мен сизни бир умр баҳтли қиламан!
Гулни асраб келган боғимсиз бегим,
Доимо суянган тоғимсиз бегим,
Малика бўлсам гар шохимсиз бегим,
Мен сизни бир умр баҳтли қиламан!
Менга хашамату, тилло керакмас,
Сизни шодон кўрсам дейман хар нафас,
Шу азиз бошингиз омон бўлса бас,
Мен сизни бир умр баҳтли қиламан.
Дуода сўрайман у дунёда хам,
Бирга туташ бўлсин тақдиримиз хам,
Бизни топиштирса Яратган Эгам,
Мен сизни бир умр баҳтли қиламан.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!