❤️ Севги ҳақида шерлар

Сени севганларим ёдинга тушсин

4.4К марта ўқилди
Сени севганларим ёдинга тушсин
Кимнидир соғиниб ёлғиз қолганингда,
Сени севганларим ёдинга тушсин.
Қисматинг олдида ожиз қолганда,
Мени куйганларим ёдинга тушсин.

Сендан бахтлар юзин бурса йиғлама,
Юрагинг аламга тўлса йиғлама.
Ҳаётдан умидинг сўнса йиғлама,
Мени айтганларим ёдинга тушсин.

Суйганинг юз буриб вафо қилмаса,
Битта ширин сўзин раво кўрмаса.
Ваъдалар берса-ю, аммо келмаса,
Мени кутганларим ёдинга тушсин.

Қалбингни дардини аритолмасанг,
Умрингни бир кунин ёритолмасанг.
Кимнидир қийналиб унутолмасанг,
Алам ютганларим ёдинга тушсин.

Кўз олдингда ёринг хиёнат қилса,
Сен кўз ёш тўксанг-у, у бепарво кулса.
Атайин ёнингда ўзгани қучса,
Мени кўрганларим ёдинга тушсин.

Майли мен розиман эсламасанг ҳам,
Сен қайдасан деб изламасанг ҳам.
Кимгадир бу ҳақида сўзламасанг ҳам,
Сени севганларим ёдинга тушсин...!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →