🕊️ Соғинч ҳақида шерлар

Сени ўзим эмас кўзим соғинар

4К марта ўқилди
Сени ўзим эмас кўзим соғинар
Сени ўзим эмас кўзим соғинар
Сомондай сарғайган юзим соғинар
Келмасанг бахорим дилим соғинар
Кел жоним келақол туним соғинар

Кўнгил торлик қилар куйган юракка
Майин сўзларингни юрак соғинар
Хеч сўз демайсан бу куйган юракка
Ширин сўзларингни қалбим соғинар

Майли бу дунёни кезай пиёда
Тополмасман гулим сендан зиёда
Қўлларим титрайди сени суроқлаб
Қўлларингни гулим қўлим соғинар

Қайда у дудоқлар дер лабим титраб
Жоним лабларингни лабим соғинар
Соғинар соғинар юрак соғинар
Келар бахорим деб бироз овунар!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →