🕊️ Соғинч ҳақида шерлар

Сенсизликка кўникдим, кўндим

3.4К марта ўқилди
Сенсизликка кўникдим, кўндим
Сенсизликка кўникдим, кўндим,
Сенсизликка ўрганиб қолдим.
Лек соғиниб бугун тонг сахар,
Сени яна ёдимга олдим.

Ёдимдасан хар кун, хамма вақт,
Ёдга олдим хар бир сўзимни.
Ёпиб кетсанг бўлмасмиди, айт,
Очиқ қолиб кетган кўзимни.

Умидимни уздим, узулди...
Узилмасдан қолган ришталар.
Юрагимдан йиғлаб ўтдилар,
Юрагимни бузган нишдалар.

Сен менсиз хам яшай оласан...
Сен менсиз хам баҳтиёрсан, шод.
Нахот сен деб, нахот сен учун,
Қилган эдим дунёни барбод...!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →