🖋️ Абдулла Орипов

Биринчи муҳаббатим

3.5К марта ўқилди
Дунё деган шундайин англаб бўлмас сир экан,
Гоҳ кенг экан, гоҳида туйнуксиз қаср экан,
Лекин инсон ҳамиша бир ҳисга асир экан,
Нечун билмовдим аввал, биринчи муҳаббатим,
Парво қилмовдим аввал, биринчи муҳаббатим

Ҳолбуки орзулардан жудо ҳам бўлганим йўқ,
Юдуздай куйганим йўқ, ой каби инганим йўқ.
Эрта хазон гул каби сарғайиб, сўлганим йўқ,
Сени эслаб йиғлайман, биринчи муҳаббатим,
Эслаб бағрим тиғлайман, биринчи муҳаббатим.

Йўлин йўқотса одам муҳаббатга суянгай,
Ғуссага ботса одам муҳаббатга суянгай,
Чорасиз қотса одам муҳаббатга суянгай,
Мен кимга суянгайман, биринчи муҳаббатим,
Фақат эслаб ёнгайман, биринчи муҳаббатим,

Нидо бергил, қайдасан, шарпангга қулоқ тутдим,
Сирли тушлар кўриб мен бор дунёни унутдим,
тонгда туриб номингга ушбу шеримни битдим,
Дилдаги охим менинг, биринчи муҳаббатим,
Ёлғиз оллоҳим менинг, биринчи муҳаббатим.

Абдулла Орипов шеъри

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Абдулла Орипов

Хатоларинг керак уларга

16-июн, 20183.2К
Абдулла Орипов

Тилла балиқча

16-июн, 20184К