Хатоларинг керак уларга
Шундайлар бор,сенга лутф айлаб,
Дўстман, дея сенга қўлин тутарлар.
Лекин ҳар зум қадаминг пойлаб,
Хато қилишингни улар кутарлар.
Хато қилсанг, уларга байрам,
Йўқса, заҳру заққум ютарлар.
Майли, жиндек, зарра бўлса ҳам,
Хато қилишингни улар кутарлар.
Хатоларинг керак уларга,
Шох навдангни дарҳол бутарлар
Тағин кунни улаб тунларга,
Хато қилишингни улар кутарлар.
Ахтарурлар ҳамиша иллат,
Етти пуштинг гўрин титарлар.
Фақат унма, улғайма фақат,
Хато қилишингни улар кутарлар.
Улар сенга бир умр йўлдош,
Содиқ ҳамроҳ каби ўтарлар.
Қабринг узра эгсалар ҳам бош,
Хато қилишингни улар кутарлар.
Абдулла Орипов шеъри
Дўстман, дея сенга қўлин тутарлар.
Лекин ҳар зум қадаминг пойлаб,
Хато қилишингни улар кутарлар.
Хато қилсанг, уларга байрам,
Йўқса, заҳру заққум ютарлар.
Майли, жиндек, зарра бўлса ҳам,
Хато қилишингни улар кутарлар.
Хатоларинг керак уларга,
Шох навдангни дарҳол бутарлар
Тағин кунни улаб тунларга,
Хато қилишингни улар кутарлар.
Ахтарурлар ҳамиша иллат,
Етти пуштинг гўрин титарлар.
Фақат унма, улғайма фақат,
Хато қилишингни улар кутарлар.
Улар сенга бир умр йўлдош,
Содиқ ҳамроҳ каби ўтарлар.
Қабринг узра эгсалар ҳам бош,
Хато қилишингни улар кутарлар.
Абдулла Орипов шеъри
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!