✍️ Шерлар

Ўзбек қизини

3.7К марта ўқилди
Ўзбек қизини
Зилол сувдек тиниқ қалби бор уни, Сирли нигоҳида сеҳри бор уни, Севдингми эй йигит билиб ол шуни, Севдим деб алдама ўзбек қизини.

Меҳр-у вафосидан таралар зиё, Ибо хаёсидан лол қолар дунё, Керак бўлса жонинг қилгин сен фидо, Севдим деб алдама ўзбек қизини.

Севади севишин айтмай юрса ҳам, Кутади доимо сен кутмасанг ҳам, Сени деб кўзлари ҳеч бўлмасин нам, Севдим деб алдама ўзбек қизини.

Меҳрингдан ортиқроқ нарса керакмас, Қадрига ета бил ҳар он ҳар нафас, Мард йигит қизларни зинхор алдамас, Севдим деб алдама ўзбек қизини!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →