🌙 Туш табири

Тушда бўри кўриш таъбири - бўрилар кўрса, тишласа, қувласа нима бўади?

2 дақиқа 24.3К марта ўқилди
Тушда бўри кўриш таъбири - бўрилар кўрса, тишласа, қувласа нима бўади?
Тушда бўри кўриш жамият олдидаги қарздорлик мавжудлиги, оилага ғамхўрлик қилиш кераклигини билдиради. Бу шунингдек ушбу тушни кўрган одам кўпроқ ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашга эҳтиёж эканлигини англатиши мумкин. Бошқа маънолари қўрқув, айниқса, бурчакка қисиб олинишдан, аёллар учун ўзини ноўрин кўз-кўз қилиш харакати.

ТУШДА БЎРИШ КЎРСА НИМА БЎЛАДИ: МАЯ ТАъБИРИ
Яхши белги
Агар бўрининг оғзи қон бўлса, унда яқинда сизда ишончли ва таянса бўладиган дўст пайдо бўлади.
Ёмон белги
Агар тушда бўри ухлаб ётган бўлса, душманларингиз тез орада ҳаракатга киришади ва дўстларингизнинг ҳеч бири сизни ҳимоя қила олмайди.
ТУШ ТАъБИРИ: БЎРИ КЎРИШ – Н. ГРИШИНА БЎЙИЧА
Бўриларнинг увиллашини эшитиш – муҳтожлик, ёлғизлик.
Бўри тўдасини кўриш – душман билан тўқнаш келиш.
Бўрилар галаси ичида бўлиш – таҳдид.
Бўрилар тўдасининг шаҳдам қочиб кетаётганлиги – душманлардан зарар кўриш.
Тушда бўрига ов қилиш – фитнанинг фош этилиши.
Бўри ўлдириш – душман устидан ғалаба қозониш.
Бўри гўштини ейиш – вазият сизнинг фойдангизга ривожланиши.
Тушда бўрини қўлга олиш ёки уни эгаллаш – масхара бўлиш, кулгили ҳолатга тушиш.
Бўри – одамнинг очкўзлиги рамзи бўлиши мумкин.
Бўри шубҳасиз душман. Агар сиз тушингизда бўрини ўлдирган бўлсангиз – ўнгингизда душманларингизни енгиб чиқасиз.

ТУШДА БЎРИ КЎРИШ: МИЛЛЕР ТУШ ТАъБИРИ БЎЙИЧА
Агар сиз тушда бўри кўрган бўлсангиз, сизнинг ходимларингиз орасида беҳисоб ва масъулиятсиз одам бор. Улар компания обрўсига путур етказиши мумкин.
Тушда бўри ўлдириш – ўнгда айёр душманларни енгиш.
Бўри увиллашини эшитиш – кимнингдир фитнасини фош этиб, кучли рақобат шароитида ғалаба қозониш.
Ўз-ўзидан бўри – куч, эркинлик ва мустақилликни англатади.
ТУШДА БЎРИ: ҚАДИМГИ ФРАНСУЗ ТУШЛАР КИТОБИ
Агар сиз тушда бўри кўрсангиз – бу туш сизни яқин орада шафқатсиз ва хоин инсон билан шартнома тузишингиз мумкинлигидан огоҳлантиради. Агар тушда бўри сизни тишласа, бу касаллик ва зарар кўришни англатади. Тушда бўри устидан ғалаба қозониш катта муваффақият, бойлик белгисидир.

ТУШ ТАъБИРИ: БЎРИЛАР – ЧЖОУ-ГУН БЎЙИЧА
Қўрқинчли бўри қимир этмай турса – расмий шахс билан бахтли учрашувни билдиради.
Шоқоллар, бўрилар ва ёввойи итлар – ўғри ва қароқчилар рамзи.
Бўри оёқдаги гўштни ғажиётган бўлса – вазиятнинг ноқулай келиши ҳақида гапиради.
Бўри қувласа – жанжаллар, жароҳат олиш хавфи мавжудлиги белгисидир.
ТУШДА БЎРИЛАР КЎРИШ ТАъБИРИ
Киши тушда бўри кўрса, бу унинг атрофдагилари унга ҳасад қилишаётганини англатиши мумкин. Тушда бўри уйга кирса – ҳукумат билан зиддиятга келиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирувчи белгидир. Агар бўри, бундан ташқари, уйга зарар етказса, унда бу туш таъқиблар билан таҳдид солади. Бўри уйга зарар етказмаган бўлса, юқори лавозимли одамнинг ташрифи учун тайёр бўлинг. Тушда бўрининг калласини кўриш – шон-шарафга. Бўри сутини ичиш – хавф-хатарга дуч келиш мумкинлигидан.

ТУШДА БЎРИ КЎРСА: ЛОФФ ТУШ ТАъБИРИ БЎЙИЧА
Тушларда бўри одатда ёлғизлик ёки йиртқич хулқининг рамзи ҳисобланади. Агар тушда бўрини кўрган бўлсангиз, эҳтимол бунинг маъноси сизга дўстона муносабатлар етишмаётганлигидир. Яна бир ссенарий – шахсий манфаат йўлида бошқалар сиздан доимо бир нарса талаб қилаверишидек туюлади ёки сиз бошқалардан талаб қиласиз. Барчасига теран фикрлаб аниқлик киритиш ва содиқ дўстлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш керак.

Агар атрофингиздагилар сизда заррача шубҳа уйғотса, бу туш уларга ишонишда эҳтиёткор бўлиш кераклигидан ҳам гапиради.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →