Тушда ҳомиладорликни кўриш - аёл ёки эркак ҳомиладор бўлса, таъбири қандай

Аёл киши тушда ҳомиладорлигини кўрса, бу турмуш ўртоғи билан бахтли бўлмаслиги эҳтимолини англатади. Бокира қиз учун бундай туш бошқалар олдида изза бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришдир. Агар аёл чиндан ҳам ҳомиладор бўлса, унда бундай туш унинг фарзанди муваффаққиятли тарзда дунёга келиши ва туғруқлардан сўнг тезда тикланиб олишини ваъда қилади. Умуман олганда, ҳомиладорлик – ҳаётда қизиқарли бурилишлар содир бўлиши мумкинлигидан сўзлайди.
ТУШДА ҲОМИЛАДОР БЎЛИШ: СВЕТКОВ БЎЙИЧА
Қизлар учун тушда ҳомиладорлик алдов, аёллар учун мағрурлик, ҳурсандчилик, эркак киши учун янги режаларга.
Тушда ҳомиладор аёлни кўриш – муаммоларга;
Қиз бола ўзини ҳомиладор бўлиб қолганини кўрса – қувноқ ҳаёт;
Эркак киши турмуш ўртоғи ўғил болага ҳомиладор бўлганини кўрса – яқин орада даромад келиши, қиз бўлса – кутилмаган бахтли воқеа.
Аёл киши тушида чақалоққа қараётганини кўрса – у энг ишонадиган одами томонидан алданиши мумкинлиги.
Ҳомиладор аёл чақалоқ кўрса – туғруқ енгил ва осон ўтиши, бола эса соғлом бўлишидан.
ТУШДА ҲОМИЛАДОРЛИК КЎРСА: ЛОФФ ТУШ КИТОБИГА КЎРА
Ҳомиладорлик кишининг тушларига икки асосий йўл билан киради. Биринчиси, ҳомиладорлик даврида киши ўзи ҳақида туш кўриши, иккинчиси – ҳақиқий ҳомиладорлик “туртки бўлувчи ҳодиса” бўлиши ва унинг ўзига хос мазмуни мавжудлиги.
Тушда ҳар қандай инсон ҳомиладор бўлиши мумкин: бу имконият жинс ёки ёш чегаралари билан чекланмайди. Умуман олганда, ҳомиладорлик ижодкорлик, жинсий етуклик ёки бойликнинг рамзи бўлиб хизмат қилади, аммо қўшимча талқинни талаб қиладиган кўплаб вазиятлар мавжуд.
Агар туш кўурвҳи ҳомиладор бўлишни орзу қиладиган ва айни пайтда ҳомиладор бўлишни режалаштирмаётган ёш аёл бўлса, бундай туш яқин орада аёлнинг дунёқараши ўзгариши мумкинлигини кўрсатади.
Агар аёл жинсий ҳаёт кечирса, лекин ҳомиладор бўлиш ниятида бўлмаса, бундай туш менструал сиклнинг уйғун давом этиши бўлиши мумкин. Кўпинча бундай тушдан сўнг шубҳалар уйғона бошлайди.
Эркак киши тушда ўзини ҳомиладор эканлигини кўриши – ҳозирда у жинсий муаммоларга дуч келганлиги ёки насл қолдириш шубҳали бўлганида кузатилади. Бундай шубҳа ҳозирда эркак ўзининг қобилиятларидан хоҳлаганидек даражада қониқмаслиги натижасида уйғонади. Туш эса ўзига хос компенсатсия бўлиб, шахснинг бошқа қирралари ҳам мавжудлигига ишора бўлади.
ФРЕЙД ТАЛҚИНИ: ҲОМИЛАДОРЛИК
Чақалоқ – умид, келажак рамзидир. Агар аёл киши тушида ҳомиладорлигини кўрадиган бўлса, демак ҳақиқий ҳаётда бу воқеа ўзини узоқ кутдирмайди. Эркак киши учун бундай тушлар унинг фарзандли бўлиш истагини акс эттиради.
ТУШДА ТУҒРУҚ КЎРИШ
Туғилиш – дунёдаги барча маданиятларда ритуал аҳамиятга эга бўлган муқаддас воқеадир. Тушда бундай воқеликка бошқа нарсалар ҳам ишора қилиши мумкин. Энг аҳамиятлилари бу сув ва уммондир. Масалан, ўзларининг ёки бошқа кимнингдир ҳомиладорлиги ҳақида тахмин қиладиган кўплаб аёллар тушига сув киради.
Аюрведа туш китобида агар турмушга чиқмаган қиз бола туққанини кўрса, бу қиз атрофдагилар назарида ахлоқсиз кўринишини англатиши мумкин. Турмушга чиққан ҳомиладор аёл чақалоқ кўрса, учун бундай туш бахтиёр кунларни ваъда қилади.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!