Уйғонишга ёрдамлашадиган 7та ичимлик

Хеч қайси ашаддий қахва шинавандаси севимли ичимлигидан воз кечмайди. Бошқалар учун эса тетиклаштиришда қахвадан қолишмайдиган ичимликлар хақида маълумот тайёрладик.
ЛИМОНЛИ СУВ

Кунни иссиқ ичимликлар билан эмас, балки илиқ лимонли сув билан бошлан нихоятда фойдали. Чунки, мазкур ичимлик қонни тозалаб, юқори қон босимибилан курашади, метаболизмни тезлаштиради, бу ошиқча вазн билан курашаётганлар учун айниқса мухим. Энг асосийси, доимо кўркам кўриниш ва кун давомида тетик бўлишингизга катта ёрдам беради.
ЯШИЛ СМУЗИЛАР

Қахванинг ўрнини босувчи ичимликлардан яна бири яшил смузилардир. Бодиринг, исмалоқ, брокколи, киви, селъдерей — таъбга кўра буларни истаган шаклда аралаштириш мумкин. Таниқли топ-моделлар айнан юқорида кўрсатилган махсулотлардан тайёрланган коктейлларни маслахат берадилар. Хам фойдали, хам тетиклаштиради.
КЎК ЧОЙ

Тетиклашиш учун кўк чой асосида смузи тайёрлаш хам мумкин. Кўк чойнинг қуруқ ўзи хам тетиклаштиришда қахвадан қолишмайди. Кўк чой таркибида уйғониш учун этарли миқдорда кофеин мавжуд. Бу ичимликни турли махсулотлар билан бойитиш мумкин. Лимон, ялпиз, занжабил, иссиқ кунда муз солиб истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
ЁНҒОҚЛИ СМУЗИЛАР

Тўғри овқатланиш тарафдорлари орасида жуда машхур ичимликлардан бўлган ёнғоқли смузиларни тайёрлаш у қадар қийин эмас. Ҳохлаган ёнғоқ туридан фойдаланган холда кокос сути, банан ва озгина асал қўшиб тайёрланган ичимлик мия фаолияти учун жуда фойдали бўлиб, таъбга қараб мева ва резаворлар хам қўшишингиз мумкин. Ёнғоқ таркибидаги тиамин ва магний сурункали чарчоқни энгишда катта ёрам беради.
МАТЧА ЛАТТЕ

Кўк чойнинг Япония ва Ҳитойда жуда машхур нави хисобланган матча машхур актриса Гвинет Пелтроу ва топ модел' Синди Кроуфорд қахвадан воз кечиб, мазкур ичимликни истеъмол қилишни бошлаганликларини маълум қилишгач оммалашган. Тонин ва кофеинга бой бўлган мазкур ичимлик ҳудди қахва каби таъсир қилсада, унинг фойдали томонлари бир неча баробар кўпроқ. Организмда табиий модда алмашинувига катта ёрдам кўрсатиб, ортиқча вазнли инсонларга айниқса фойдали.
АНОР ШАРБАТИ

Анор шарбатининг қахвадан афзалликлари унинг соғлиққа хам фойдали эканида. Уни хомиладорлар ва болалар хам истеъмол қилиши мумкин. Анор шарбати юрак-қонтомир тизимини мустахкамлаб, қон босими ошишини олдини олади.
ЗАНЖАБИЛЛИ ЧОЙ

Занжабил кони фойда бўлиб, унинг биргина ифори чарчоқни чиқариб, тетиклаштириш ҳусусиятига эга. Ақлий фаолият билан шуғулланувчиларга айниқса катта фойда элтирадиган ушбу ичимлик диққатни жамлашга кўмаклашади. Занжабилли ичимликни тайёрлаш учун бир чой қошиқ занжабил илдизини бир стакан қайноқ асалли сув ва ялпиз барглари билан аралаштириш кифоя.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!