Уйгонишга ёрдамлашадиган 7та ичимлик

Уйгонишга ёрдамлашадиган 7та ичимлик
Уйгонишга ёрдамлашадиган 7та ичимлик


Ҳеч қайси ашаддий қаҳва шинавандаси севимли ичимлигидан воз кечмайди. Бошқалар учун эса тетиклаштиришда қаҳвадан қолишмайдиган ичимликлар ҳақида маълумот тайёрладик.

ЛИМОНЛИ СУВ


Кунни иссиқ ичимликлар билан эмас, балки илиқ лимонли сув билан бошлан ниҳоятда фойдали. Чунки, мазкур ичимлик қонни тозалаб, юқори қон босимибилан курашади, метаболизмни тезлаштиради, бу ошиқча вазн билан курашаётганлар учун айниқса муҳим. Энг асосийси, доимо кўркам кўриниш ва кун давомида тетик бўлишингизга катта ёрдам беради.

 

ЯШИЛ СМУЗИЛАР

Қаҳванинг ўрнини босувчи ичимликлардан яна бири яшил смузилардир. Бодиринг, исмалоқ, брокколи, киви, сельдерей — таъбга кўра буларни истаган шаклда аралаштириш мумкин. Таниқли топ-моделлар айнан юқорида кўрсатилган маҳсулотлардан тайёрланган коктейлларни маслаҳат берадилар. Ҳам фойдали, ҳам тетиклаштиради.

 

КЎК ЧОЙ


Тетиклашиш учун кўк чой асосида смузи тайёрлаш ҳам мумкин. Кўк чойнинг қуруқ ўзи ҳам тетиклаштиришда қаҳвадан қолишмайди. Кўк чой таркибида уйғониш учун етарли миқдорда кофеин мавжуд. Бу ичимликни турли маҳсулотлар билан бойитиш мумкин. Лимон, ялпиз, занжабил, иссиқ кунда муз солиб истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. 

 

ЁНҒОҚЛИ СМУЗИЛАР


Тўғри овқатланиш тарафдорлари орасида жуда машҳур ичимликлардан бўлган ёнғоқли смузиларни тайёрлаш у қадар қийин эмас. Хоҳлаган ёнғоқ туридан фойдаланган ҳолда кокос сути, банан ва озгина асал қўшиб тайёрланган ичимлик мия фаолияти учун жуда фойдали бўлиб, таъбга қараб мева ва резаворлар ҳам қўшишингиз мумкин. Ёнғоқ таркибидаги тиамин ва магний сурункали чарчоқни енгишда катта ёрам беради.  

 

МАТЧА ЛАТТЕ


Кўк чойнинг Япония ва Хитойда жуда машҳур нави ҳисобланган матча машҳур актриса Гвинет Пэлтроу ва топ модель Синди Кроуфорд қаҳвадан воз кечиб, мазкур ичимликни истеъмол қилишни бошлаганликларини маълум қилишгач оммалашган. Тонин ва кофеинга бой бўлган мазкур ичимлик худди қаҳва каби таъсир қилсада, унинг фойдали томонлари бир неча баробар кўпроқ. Организмда табиий модда алмашинувига катта ёрдам кўрсатиб, ортиқча вазнли инсонларга айниқса фойдали.  

 

АНОР ШАРБАТИ


Анор шарбатининг қаҳвадан афзалликлари унинг соғлиққа ҳам фойдали эканида. Уни ҳомиладорлар ва болалар ҳам истеъмол қилиши мумкин. Анор шарбати юрак-қонтомир тизимини мустаҳкамлаб, қон босими ошишини олдини олади. 

 

ЗАНЖАБИЛЛИ ЧОЙ


Занжабил кони фойда бўлиб, унинг биргина ифори чарчоқни чиқариб, тетиклаштириш хусусиятига эга. Ақлий фаолият билан шуғулланувчиларга айниқса катта фойда елтирадиган ушбу ичимлик диққатни жамлашга кўмаклашади. Занжабилли ичимликни тайёрлаш учун бир чой қошиқ занжабил илдизини бир стакан қайноқ асалли сув ва ялпиз барглари билан аралаштириш кифоя.

Машҳур миллиардерлардан бири Марк Сукербергнинг муваффақияти, севги қиссаси ва оиласи ҳақида қизиқарли маълумотлар

Бугунги мақоламизда дунёнинг энг машхур миллиардерларидан бири “Фаcебоок” ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Сукерберг ва унинг рафиқаси Пристилла Чанларнинг муҳаббати тарихи ҳақидаги қизиқарли маълумотларимизни сиз билан ўртоқлашамиз!...

Айтишларича бахтни яратиш учун кимнидир кõмаги керак екан

• Айтишларича бахтни яратиш учун кимнидир кõмаги керак екан.. • Бу тõгри гап.. Мен õша кимнидир танийман, сиз хам танийсиз.. Ким екан деб хайрон бõляпсизми? Бу СИЗСИЗ! Ха, Ха! Айнан сиз!  Шу хабарни õкиётган ИНСОН! • БАХТНИ ÕЗИНГИЗ ЯРАТАСИЗ! • Сиз Бахтсиз! • Сизни борлигингиз Бахт! • Сизни табассумингиздан, ширин нафасингиздан, беğубор ва самимий...

Ўғил бола тарбиядаги нозик жиҳатлар

Фарзанд тарбияси нозик масала, ўғил боланинг тарбияси эса икки баробар кўпроқ меҳнат ва эътиборни талаб этади. Чунки эркак киши оила бошлиғи, ҳар қандай шароитда ҳамма оғирликни ўз бўйнига олиши ва муаммони ҳал қилиш йўлларини билиши лозим. Қуйида ушбу мавзуга оид баъзи маслаҳатлар берилади....

Футболнинг инсон саломатлигига таъсири

Дунёда футболчалик оммавий спорт бўлмаса керак. Уни “миллионлар ўйини” дейишлари ҳам бежизга эмас. Дунёнинг исталган нуқтасида футбол муҳлислари топилади....

ОҒИЗ ОЧИШ ДУОСИ

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афтарту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика я арҳамар...

Турк сериалларининг юлдузлари: Туркиядаги энг машҳур чехралар

Туркия қизиқарли ва юқори сифатли сериаллар билан машҳурдир. Муваффақиятли роллар туфайли истеъдодли актёрлар мамлакат ташқарисида ҳам таниқли бўлдилар. Ҳар йили экранда янги филмлар пайдо бўлади, уларнинг кўпи юқори рейтинг ва касса билан ажралиб туради......

Ёшартирувчи озуқа махсулотлари қайсилар?

Ёшлик ва гўзалликни сақлаб қолиш ҳамда қариш жараёнини секинлаштириш учун аёллар таомномаларида қуйидаги маҳсулотлар бўлиши лозим....

Тарихдаги энг машҳур ҳукмдор аёллар

Ҳукмронлик қадим замонлардан бери эркаклар қўлида бўлиб келган, аммо шунга қарамай кучли ҳукмдор аёллар ҳам яшаб ўтишган. Уларнинг айримлари сиёсат бобидаги донолиги ила ажралиб турган бўлсалар, бошқалари адолатли эканлиги билан ном қозонган....

Тўлачадан келган аёллар учун имидж яратиш борасидаги 11 қоида

Табиат қайсидий аёлни ҳиёл тўлароқ қомат билан сийлаган бўлса ранжишга сира ҳам ҳожат ёқ. Либос ранги, бичими ва образ яратишда нималарга эътибор бериш кераклигини билиш орқали, қойилмақом кўриниш мумкин....

Коронавирус ҳақида нималарни билиш керак

Сайёрамизда коронавируснинг тарқалиши ҳақидаги янгиликлар асосий янгиликларни ва сарҳисобни эгаллайди, кўплаб давлатлар карантинга киришмоқда. Баъзан одамлар ўзларини бепарво тутишади - улар оммавий равишда ҳожатхона қоғози, гречка ва бошқаларни сотиб олишади. Аммо вазият ҳақида кўпроқ хабардор бўлиш ва коронавирус умуман қўрқинчли эмаслигини...

Фикр қўшиш