✍️ Шерлар

Қазо қилдим

2.6К марта ўқилди
Қазо қилдим
Қазо қилдим

Мол дунё деб,хар куни,
Ишлаябман кун-туни,
Афзал билиб уйқуни,
Қазо қилдим,Бомдодни.

Кийм кийб керилиб,
Ғижим бўлар деб,илиб,
Юмушларга берилиб,
Қазо қилдим,Пешинни.

Вақти ўтди асрни,
Битқазмадим қасрни,
Кўринг,мен бетасирни,
Қазо қилдим,Асрни.

Уйга келиб чой ичиб,
Телвизорга,эх кўчиб
Роббим буйруғин кечиб,,
Қазо қилдим,мен Шомни.

Нафс хавога тўлиб,
Гўё тириклай ўлиб,
Чарчаш баҳона бўлиб,
Қазо қилдим,Ҳуфтонни.

Тиним билмай дунёда,
Амалларим риёда,
Қилдим гунох зиёда,
Қазо қилдим,Намозни.

Сен нотавон гумрох денг,
Бенамоз денг...,осий сен,
Бу ҳолимдан йиғлаб мен,
Тавба қилай энди мен.

Намозни қоим қилувчилардан қилсин барчамизни.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →