✍️ Шерлар

Хаққимизга дуо қилган биродарим

7.9К марта ўқилди
Хаққимизга дуо қилган биродарим
Хаққимизга дуо қилган биродарим

Етказганга шукур деймиз энг аввало,
Дўстлар, сизга эхтиромла қилай таъзим.
Балолардан панох берсин сизга Ҳудо,
Хаққимизга дуо қилган биродарим.

Йўқлаб биздай дўстингизни ғойибона,
Аритгайсиз танда бўлса неки дардим.
Қўллар очиб қайғудами шодиёна,
Хаққимизга дуо қилган биродарим.

Дўст бўлса қандай бўлар сиздан ортиқ,
Сиздан ортиқ ким хам билар эди қадрим.
Жаннатини Аллох қилсин сизга тортиқ,
Хаққимизга дуо қилган биродарим.

Дунё эмас оҳиратим учун эслаб,
Синовларга тушганида ожиз сабрим.
Тилагайсиз яшиликни бизга излаб,
Хаққимизга дуо қилган биродарим.

Махшар томон манзилимиз бошланганда,
Дуоингиз сабаб нурга тўлса қабрим.
Хамма сукут сақлаб кўзлар ёшланганда,
Хаққимизга дуо қилган биродарим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →