РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ?
1.Аллохдан рамазон ойига соғ-саломат етказишини хамда Рамазон рўзасини тутишга мушарраф этишини сўраб дуо қилинг.
Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам) Ражаб ойи келса, Аллохга “Ё Аллох, бизга Ражаб ва Шаъбон ойларини ҳайрли қилгин ва Рамазонга етказгин”, деб дуо қилар эдилар. Шунингдек, сахобийлар хам муборак Рамазон ойи келмасидан олдин “Аллох бизни рамазонга етказ”, деб дуо қилишга одатланганлар.
2.Рамазон ойининг хар бир кунининг режасини тузинг.
Рамазон – ғанимат ойдир. Унинг хар бир сониясидан унумли фойдаланиш лозим. Аллох таоло Рамазон ойининг хар бир кунини бандалар савобларини кўпайтириб олишлари бошқа кунлардан кўра афзал қилган.
Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам) ўта саҳий зот бўлсалар-да, Рамазон кириши билан саҳоватлари, яҳшиликлари янада ортиб кетар эди. Абдуллох ибн Аббос (розияллоху анхумо) айтади: “Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) одамларнинг энг саҳоватлиси эдилар. У зотнинг саҳоватлари Рамазон ойида – хар кеча Жаброил (алайхиссалом) Қуръонни таълим бериш учун хузурларига тушадиган пайтларда – айниқса, зиёда бўларди. Дархақиқат, Аллохнинг расули (соллаллоху алайхи ва саллам) одамларга мурувват кўрсатишда шиддат билан эсаётган шамолдан-да тез эдилар” (Имом Буҳорий, Имом Муслим ривояти).
Афсуски, хаётимиздаги барча майда ишларни хам эътибордан четда қолдирмай хисоб-қитоб қиламиз-у, бироқ рамазон ойи режасини тузишни унутамиз. Оқибатда дунё ва оҳират учун фойдали бўлган яҳшиликдан бепарволик сабабли махрум бўламиз. Зеро, оҳиратнинг ободлиги бу дунёни обод қилиш билан бошланади. Абадий саодатга эришиш учун ибодатларни гўзал тарзда адо этишга одатланиш лозим. Шу сабабли, мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ойининг хар бир кундузию кечасини ўтказиш тартибини режалаштириб олишлари мақсадга мувофиқ.
3.Рамазон ва унга тааллуқли бўлган масалаларни пуҳта ўзлаштириб олинг.
Хар бир мўмин-мусулмон Рамазон ойи рўзасига оид бўлган масалаларни бу ой келмасидан аввал яҳшилаб ўзлаштириб олиши керак. Рўзанинг барча қоидаларини тушунмай, унга кўр-кўрона амал қилиш, гўё мевасиз дараҳт каби бўлади. Ислом дини – илм дини бўлиб, хар бир мусулмон эркак ва аёл ўзи учун фойдали ва зарарли нарсаларни билиб олиши шарт. Аллох таоло бундай мархамат қилади: «Бас, Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр ахлидан сўрангиз!» (Анбиё, 7)
4.Рамазон рўзасини тутишга ҳолис ният қилинг.
“Хаво жуда иссиқ, рўза тутишга кучим этмайди” каби турли бахоналар билан бу ойнинг фазилатларидан бебахра қолманг! Агар рўза тутишни ҳолис Аллох учун адо этишни ният қилсангиз, Аллохнинг ўзи энгиллик, барака ато этади.
5.Рамазон ойи келаётганидан ҳурсанд бўлинг.Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам) Рамазон ойи келса, баҳтиёр ва ҳурсанд бўлиб кетар эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам) “Рамазон ойи келди. Рамазон ойи Аллох рўза тутишни фарз қилган рахмат ойидир. Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзаҳ эшиклари беркитилади”, дер эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам)нинг сахобийлари, тобеийлар бу ой келишини интизорлик билан кутишар эди.
6.Муборак Рамазон ойига етказгани учун Аллохга хамд айтинг.
Чунки Аллох сизни соғ-саломат бу ойга етказиб, ўзининг чексиз рахмат ва мархаматига лойиқ кўрди.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!