РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ?
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ?


РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ?

1.Аллоҳдан рамазон ойига соғ-саломат етказишини ҳамда Рамазон рўзасини тутишга мушарраф этишини сўраб дуо қилинг. 
Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ражаб ойи келса, Аллоҳга “Ё Аллоҳ, бизга Ражаб ва Шаъбон ойларини хайрли қилгин ва Рамазонга етказгин”, деб дуо қилар эдилар. Шунингдек, саҳобийлар ҳам муборак Рамазон ойи келмасидан олдин “Аллоҳ бизни рамазонга етказ”, деб дуо қилишга одатланганлар.

2.Рамазон ойининг ҳар бир кунининг режасини тузинг. 
Рамазон – ғанимат ойдир. Унинг ҳар бир сониясидан унумли фойдаланиш лозим. Аллоҳ таоло Рамазон ойининг ҳар бир кунини бандалар савобларини кўпайтириб олишлари бошқа кунлардан кўра афзал қилган.


Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўта сахий зот бўлсалар-да, Рамазон кириши билан саховатлари, яхшиликлари янада ортиб кетар эди. Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларнинг энг саховатлиси эдилар. У зотнинг саховатлари Рамазон ойида – ҳар кеча Жаброил (алайҳиссалом) Қуръонни таълим бериш учун ҳузурларига тушадиган пайтларда – айниқса, зиёда бўларди. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга мурувват кўрсатишда шиддат билан эсаётган шамолдан-да тез эдилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). 

Афсуски, ҳаётимиздаги барча майда ишларни ҳам эътибордан четда қолдирмай ҳисоб-қитоб қиламиз-у, бироқ рамазон ойи режасини тузишни унутамиз. Оқибатда дунё ва охират учун фойдали бўлган яхшиликдан бепарволик сабабли маҳрум бўламиз. Зеро, охиратнинг ободлиги бу дунёни обод қилиш билан бошланади. Абадий саодатга эришиш учун ибодатларни гўзал тарзда адо этишга одатланиш лозим. Шу сабабли, мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ойининг ҳар бир кундузию кечасини ўтказиш тартибини режалаштириб олишлари мақсадга мувофиқ. 

3.Рамазон ва унга тааллуқли бўлган масалаларни пухта ўзлаштириб олинг. 
Ҳар бир мўмин-мусулмон Рамазон ойи рўзасига оид бўлган масалаларни бу ой келмасидан аввал яхшилаб ўзлаштириб олиши керак. Рўзанинг барча қоидаларини тушунмай, унга кўр-кўрона амал қилиш, гўё мевасиз дарахт каби бўлади. Ислом дини – илм дини бўлиб, ҳар бир мусулмон эркак ва аёл ўзи учун фойдали ва зарарли нарсаларни билиб олиши шарт. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бас, Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!» (Анбиё, 7)

4.Рамазон рўзасини тутишга холис ният қилинг.
“Ҳаво жуда иссиқ, рўза тутишга кучим етмайди” каби турли баҳоналар билан бу ойнинг фазилатларидан бебаҳра қолманг! Агар рўза тутишни холис Аллоҳ учун адо этишни ният қилсангиз, Аллоҳнинг ўзи енгиллик, барака ато этади.

5.Рамазон ойи келаётганидан хурсанд бўлинг.Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойи келса, бахтиёр ва хурсанд бўлиб кетар эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Рамазон ойи келди. Рамазон ойи Аллоҳ рўза тутишни фарз қилган раҳмат ойидир. Бу ойда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилади”, дер эдилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобийлари, тобеийлар бу ой келишини интизорлик билан кутишар эди.

6.Муборак Рамазон ойига етказгани учун Аллоҳга ҳамд айтинг.
Чунки Аллоҳ сизни соғ-саломат бу ойга етказиб, ўзининг чексиз раҳмат ва марҳаматига лойиқ кўрди. 

БУНИ БАРЧА БИЛИШИ ЛОЗИМ

БУНИ БАРЧА БИЛИШИ ЛОЗИМ Аллоҳ таоло айтади: “Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат  қилишлари учунгина  яратдим”  (Зориёт, 56-оят)....

Карантин вақтида вазн орттирмасликнинг асосий 7 қоидаси

Тўсатдан пайдо бўлган COVID-19 барчани бироз ташвишга солиб қўйди. Ҳозир барча уйда қолиб касаллик ёйилиб кетишини олдини олмоқда. Карантин муддати қанча пайт давом этишини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Шундай экан бу муддат ичида семириб кетишнинг олдини олиш тўғрисида ўйласак ҳам зарар қилмаса керак. Қуйида келтирган 7 та асосий қоида эса сизни...

Хоналар учун парда танлашдаги кичик қоидалар

Ётоқхона, ошхона, меҳмонхонадаги пардалар услубини ўзгартириш ҳақида тез-тез ўйлаб қоласизми? Бу барчамиз учун интерернинг оддийгина бир буюми, аммо айнан у уйингиз дизайнини ўзгартириб юбориши мумкин. Пардалар салонига йўл олишдан аввал маслаҳатларимиз билан танишиб чиқинг......

Қуруқ меваларнинг фойдали ҳусусиятлари

Дунёнинг етакчи мутаҳассис ва олимлари қуруқ меваларни витаминлар кони, деб аташади. Бундай мевалар бемалол рафинадланган шакар ўрнини боса олади. Улар таркибидаги клетчатка эса ошқозон учун жуда фойдали....

Бундан 67 йил муқаддам янги давр бошланди

1957-йил 4-октябрда инсоният ақл бовар қилмас сакрашни амалга оширди! Тўртта радио антеннали митти металл шарча бўлган "Спутник-1" космик кемаси космосга йўл олди ва Ернинг биринчи сунъий йўлдоши бўлди......

Ажойиб психологик тест

Ушбу психологик тестдаги суратда сизга энг кўп маъқул бўлган дарахни танлаш орқали ишга бўлган лаёқатингиз ҳақида билиб олишингиз мумкин. Дарахтларнинг ҳар бири маълум бир ҳарактер билан мос келади. Олимларнинг фикрига кўра, ушбу қисқа тест натижалари 94% ҳолларда тўғри чиқади. Ишонмайсизми у ҳолда синаб кўринг!...

Эрталабки ёмон одатлар

Еттита омадли рақам бўлса-да, қуйидаги етти ёмон одат эрталабингизни бузиши, барча режалар ва мумкин бўлган муваффақиятларга таъсир этиши мумкин....

Улуғбекнинг ғойиб бўлган кутубхонаси ёҳуд Шарқнинг ечими топилмаган жумбоғи

Кутубхоналар қадимда антик давр маданиятининг бутун илмини ўзида мужассам этган манба ҳисобланган. Уни донишмандлик хазинаси, фикрлар макони дея таърифлашар эди. Қадимда кутубхоналар кўп бўлган, бироқ уларнинг кўпчилиги душманлар томонидан йўқ қилинган, баъзаилари эса шунчалик моҳирлик билан беркитиб қўйилган-ки, ҳали-ҳануз топиб бўлмайди....

Хурмо фойдаси

Бу мевадан кунига 3-4 та ейиш танангизни ёшартиради. У ер юзидаги энг шифобахш мевалардан бири бу араб хурмосидир. Бу мева озиқ моддаларга бой. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди, юракда қон айланишини яхшилайди. Холестеринни пасайтиради. Араб хурмоси иштаҳани пасайтиради. Оқ шакар ўрнини босади, озишда ёрдам беради. У темирга бой, 100 грамида одам...

Замонавийлашган дераза токчалари

Деразасиз уйни ҳеч тасаввур қилиб кўрганмисиз? Бундай жойда ҳудди дунёдан узилиб қолганга ўзшайсиз. Ана шундан ҳам маълумки, деразалар ҳонадон интерерининг бир бўлаги саналаркан. Шу боис ҳонадонимизни замонавий дизайн асосида безаётганда дераза токчаларининг ҳам ўз ўрни ва мавқеи борлигини унутмаслик зарур. Ундан нафақат ташқи оламни томоша қилиш...

Фикр қўшиш