💡 Қизиқарли маълумотлар

МУБОРАК ҚАДР КЕЧАСИ

3.2К марта ўқилди
МУБОРАК ҚАДР КЕЧАСИ
МУБОРАК ҚАДР КЕЧАСИ

Азизлар, бугун 25 май, шанба, Рамазон ойи оҳирги ўн кунлигининг биринчи тоқ, яъни 21-кечасидир.
Шу бугунги тоқ кечадан бошлаб қолган тоқ кечалари хам шом намозидан бомдод намозига қадар биз, мўмин-мусулмонлар имкон қадар бедор бўлиб, ибодат билан шуғулланишимиз зарур. Қадр кечаси Рамазон ойи оҳирги ўн кунининг тоқ кунларидан бирида яширилган.
Зеро, Оиша онамиз ривоят килган сахих хадисда Набий соллаллоху алайхи васаллам айтадилар: "Қадр кечасини Рамазоннинг оҳирги ўн кунидан изланглар". Буҳорийнинг ривоятларида эса: "Рамазоннинг оҳирги ўн кунининг тоқ кечаларида (изланглар)", деб ҳабар берилган.
Шундай экан, муқаддас Рамазон ойи муборак кечасининг баракотларидан бебаҳра қолмаслик учун астойдил сай-харакат қилайлик.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →