💡 Қизиқарли маълумотлар

БУНИ БАРЧА БИЛИШИ ЛОЗИМ

2К марта ўқилди
БУНИ БАРЧА БИЛИШИ ЛОЗИМ
БУНИ БАРЧА БИЛИШИ ЛОЗИМ

Аллох таоло айтади:

“Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат
қилишлари учунгина
яратдим”
(Зориёт, 56-оят).

Имом Қуртубийнинг тафсирида айтилишича, бу буйруқ Аллох таолонинг азалий илмига кўра, Ўзига ибодат қилиши маълум бўлган бандаларга тегишлидир. Буйруқ умумий лафзда келгани билан маъноси ҳусусийдир. Буйруқнинг маъноси бундай: “Мен жин ва инсонлардан баҳтиёрларини фақатгина Мени ягона билсинлар, дея яратдим”.
Жинларнинг олдин зикр қилинишига сабаб уларнинг олдин яратилганлигидир.

Хазрат Али розияллоху анху ушбу оятни бундай тафсир қилганлар: “Мен жинларни хам, инсонларни хам фақатгина уларни ибодатга буюришим учун яратдим”.
Икрима оятни бундай шархлайди: “Мен жин ва инсонларни фақатгина Менга ибодат қилишлари ва итоат этишлари учун яратдим. Ибодат қилганларни мукофотлайман, инкор этганларни эса жазолайман”.
Манбалар асосида тайёрланди.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →