Шаҳзод гуруҳи - Ишонтир

Армонга айланмай орзуларим,
Ҳижронга беланмай туйғуларим,
Севгидан совимай қалбим
Мени бу дарддан қутқаргин.
Ачинсанг интизор юрагимга,
Ачинсанг унда бор тилагимга,
Хазонга айланмай бахтим
Мени бу дарддан қутқаргин.
Етар шунча
Ёлғизликнинг тунларида яна
Бедор яшамоқ,
Бир-биримизга етолмасдан.
Ишонтир сен яна мени севишингга,
Ишонтир сен яна қайтиб келишингга,
То сўнгги нафасим бергунча бу дунё,
Сен мени этма кўп умидвор.
Тўйдим бу айрилиқ, аламлардан,
Озори ўтиб, жон-танимдан ҳам,
Тўлдириб бу ярим бағрим,
Мени дарддан қутқаргин.
Энг гўзал наводек куйларимга,
Ўзинг соф ҳаво бўл юрагимга,
Тугамай менинг бор сабрим
Мени бу дарддан қутқаргин.
Етар шунча
Ёлғизликнинг тунларида яна
Бедор яшамоқ,
Бир-биримизга етолмасдан.
Ишонтир сен яна мени севишингга,
Ишонтир сен яна қайтиб келишингга,
То сўнгги нафасим бергунча бу дунё,
Сен мени этма кўп умидвор. (х2)
Ҳижронга беланмай туйғуларим,
Севгидан совимай қалбим
Мени бу дарддан қутқаргин.
Ачинсанг интизор юрагимга,
Ачинсанг унда бор тилагимга,
Хазонга айланмай бахтим
Мени бу дарддан қутқаргин.
Етар шунча
Ёлғизликнинг тунларида яна
Бедор яшамоқ,
Бир-биримизга етолмасдан.
Ишонтир сен яна мени севишингга,
Ишонтир сен яна қайтиб келишингга,
То сўнгги нафасим бергунча бу дунё,
Сен мени этма кўп умидвор.
Тўйдим бу айрилиқ, аламлардан,
Озори ўтиб, жон-танимдан ҳам,
Тўлдириб бу ярим бағрим,
Мени дарддан қутқаргин.
Энг гўзал наводек куйларимга,
Ўзинг соф ҳаво бўл юрагимга,
Тугамай менинг бор сабрим
Мени бу дарддан қутқаргин.
Етар шунча
Ёлғизликнинг тунларида яна
Бедор яшамоқ,
Бир-биримизга етолмасдан.
Ишонтир сен яна мени севишингга,
Ишонтир сен яна қайтиб келишингга,
То сўнгги нафасим бергунча бу дунё,
Сен мени этма кўп умидвор. (х2)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!