🎵 Қўшиқ матнлари

Лола - Хайр опажоним

1.8К марта ўқилди
Лола - Хайр опажоним
Биз бирга ўсдик, ҳатто бир зумга ҳам
Ажралмас эдик иккимиз.
Опа-сингил шўх, сирлашиб, қувноқ,
Бахтли ўтди ёшлигимиз.

Мана бугун сен оқ либосни кийиб,
Келин бўлдинг – кузатамиз.
Ким ўйлабди, тез ўтаркан йиллар,
Сенсиз ҳувиллар уйимиз.

Хайр опажоним, энди ўзга уйда қалбинг,
Кўзларинг ҳеч бўлмасин нам.
Хайр опажоним, севимли ёр бўлгин,
Бўлсин бахтинг тиллодан.

Онам йиғлайди босиб бағрига,
Ўзгаларга ўрганар қандай?
Отам жилмаяр, қўли кўксида,
Аччиқ кўз ёшини билдирмай.

Хайр опажоним, энди ўзга уйда қалбинг,
Кўзларинг ҳеч бўлмасин нам.
Хайр опажоним, севимли ёр бўлгин,
Бўлсин бахтинг тиллодан. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →