🎵 Қўшиқ матнлари

Ялла ансамбли - Мажнунтол

2.6К марта ўқилди
Ялла ансамбли - Мажнунтол
Бош ювай деб мажнунтол бир кун
Чиққан эмиш булоқ бўйига,
Чиққан эмиш булоқ бўйига,
Ўзин кўриб булоқда дуркун,
Кетолмайин қолибди уйига,
Кетолмайин қолибди уйига.

Мажнунтол, мажнунтол,
Мажнунтол, мажнунтол.

Шундан бери унда туну кун
Ўтирармиш чайиб сочини,
Ўтирармиш чайиб сочини,
Ўзи бўлиб ўзига мафтун,
Ололмасмиш сувдан бошини,
Ололмасмиш сувдан бошини.

Мажнунтол, мажнунтол,
Мажнунтол, мажнунтол. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →